
Тошкент шаҳри ҳокими Раҳмонбек Усмонов 11 январь куни Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Данияр Сидиков билан учрашди, деб ёзади Кун.уз сайти.
Қирғизистон элчихонаси сайтида хабар қилинишича, томонлар икки мамлакат пойтахтларининг савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорлиги масалаларини муҳокама этган.
Жумладан, қўшма корхоналар ташкил этиш, турли соҳалар, хусусан, турар-жой коммунал ва транспорт жабҳаларида тажриба алмашиш билан боғлиқ бизнес-форумлар, давра суҳбатлари ўтказиш имкониятлари кўриб чиқилмоқда.
Бундан ташқари, яқин истиқболда 2 давлат пойтахти маданият кунларини ўтказиши муҳокама қилинган.
Ўз навбатида Тошкент ҳокими А. Ибраимовни Бишкек мэрлиги лавозимига тайинлагани билан муборакбод этган ва яқин вақтлар ичида ўз табригини юзма-юз кўришувда яна бир бор изҳор этиш ниятида эканини айтган.
Учрашув якунида томонлар барча йўналишларда фаол ҳамкорлик қилишга келишиб олган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар