15:52 / 26.01.2017
15 455

1 февраль куни биринчи бўлиб қайси телеканал фаолият бошлаши маълум бўлди

1 февраль куни биринчи бўлиб қайси телеканал фаолият бошлаши маълум бўлди

Бир неча кун олдин Ўзбекистонда 3 та янги телеканал иш бошлаши ҳақида хабар берган эдик.

“Футбол ТВ”, “Караван ТВ” ҳамда “Zo’r TV” деб ном олган телеканаллар аллақачон лицензия олиб бўлган. Маълумотларга қараганда, “Футбол ТВ” “UzReport” телеканали қошида, “Караван ТВ” эса “MY5” телеканали қошида ташкил этилмоқда, деб ёзмоқда Қалампир.уз сайти.

Уч телеканал орасида биринчи бўлиб ўз ишини “Zo’r TV” бошлаши кутилмоқда. Анчадан буён теледастурларни суратга олиб келаётган телеканал эфирларини 1 февралдан бошлаш режалаштирилмоқда.

Тасдиқланмаган маълумотларга қараганда, телеканал “Водий садоси” радиоси ҳамда “Artel”, “Imzo” ширкатлари раҳбарияти муассислигида ташкил этилган.

Узунқулоқ гапларга қараганда, Ўзбекистонда бир вақтлар фаолияти тугатилган хусусий телеканаллар ва журналлар ходимлари, телебошловчилар ва журналистлар “Zo’r TV”га ишга қабул қилинган. Асосан кўнгилочар кўрсатувларни эфирга узатишни режаллаштирган телеканалнинг бош режиссёрлик вазифаси эса хонанда Жаҳонгир Позилжоновга ишониб топширилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » 1 февраль куни биринчи бўлиб қайси телеканал фаолият бошлаши маълум бўлди