21:51 / 28.04.2015
11 618

15 майдан Тошкентда иссиқ ва совуқ сув нархи ошади

15 майдан Тошкентда иссиқ ва совуқ сув нархи ошади

2015 йилнинг 15 майидан бошлаб Тошкентда иссиқ ва совуқ сув нархлари бўйича янги тарифлар жорий қилинади. Бу ҳақда «Таштеплоэнерго» ва «Сувсоз» корхоналари хабар тарқатди, деб ёзади Kun.uz.

Янги тарифга кўра, марказий исистиш тизими учун иссиқ сув 1 кв.метр учун 941,14 сўмни (ҳозирда — 844,67 сўм,нарх ўсиши — 11,4 фоиз) ташкил қилади. Иссиқ сув таъминоти учун тўлов 1 кубометр учун 3015,87 сўмга (ҳозирги нархи – 2706,76 сўм) тенг бўлади. Ҳисоблагичсиз тўлов жорий қилинган уйларда киши бошига ойлик тўлов 11777,69 сўмни ташкил қилади.

Совуқ сув бўйича янги тариф нархлари тез кунда маълум қилинади. Шунингдек, корхона ва ташкилотлар учун улгуржи иссиқ ва совуқ нархлари ҳам ошган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » 15 майдан Тошкентда иссиқ ва совуқ сув нархи ошади