09:43 / 07.03.2017
6 053

Челак туманида депутат ёрдамисиз терминал олишолмади

Челак туманида депутат ёрдамисиз терминал олишолмади

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари жойларда аҳоли билан мулоқот қилиб, уларнинг турмуш тарзи ва муаммолари билан танишмоқда, деб ёзади «Дарё» нашри.

Жумладан, Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманидаги «Халқобод» МФЙга қарашли «Эшимоқсоқ» қишлоғида яшовчи фуқаро А.Раҳматуллаев етти ёшли фарзанди С.Сулаймоновнинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси йўқлиги сабабли мактабдан ҳайдалиши мумкинлигини айтиб, депутатдан амалий ёрдам сўраб мурожаат этди. Шунда депутат Азамат Пардаев ушбу ҳолат юзасидан туман ФҲДЁ мудираси З.Йўлдошевага мурожаат этиб, фуқаро А.Раҳматуллаевнинг етти ёшли фарзанди С.Сулаймоновга туғилганлик ҳақидаги гувоҳномасини олиб берди.

«Эшимоқсоқ» қишлоғида тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш ҳамда 15 нафар бўш иш ўринлари яратиш мақсадида ташкил этилган нон ва ширин пишириқлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган «Зилола» унитар корхонаси раҳбари ҳамон электр тармоқларига улаш учун рухсат берилмаганлиги юзасидан ёрдам сўраб депутат Азамат Пардаевга мурожаат қилди. Ушбу ҳолат ўрганилиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди ва «Зилола» унитар корхонасига электр тармоқларига уланиш учун рухсат олиб берилди.

Депутат томонидан Челак газ таъминот унитар корхонаси фаолияти ўрганилганда корхона бошлиғи Т.Бойматовнинг мурожаатига кўра, корхонага тўлов терминал аппаратлари етишмаётганлиги аниқланди. Шунда депутат аҳоли учун хизмат кўрсатиш даражасини яхшилаш, қулай имкониятлар яратиш мақсадида туман Халқ банки бошлиғи Бахтиёр Носиров ва туман «Агробанк» бошлиғи Отабек Абдураҳмоновлар билан учрашди. Натижада 3 та тўлов терминал аппаратлари Челак газ таъминот унитар корхонаси ва 1 та тўлов терминал аппарати туман электр тармоқлари корхонасига ўрнатилишига келишиб олинди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Челак туманида депутат ёрдамисиз терминал олишолмади