date

2027 йил тарихдаги энг иссиқ йил бўлиши мумкин

2027 йил тарихдаги энг иссиқ йил бўлиши мумкин

Жаҳон метеорология ташкилоти мутахассислари берган прогнозларга кўра, 2026–2030 йиллар оралиғида Ер сайёрасидаги ўртача ҳарорат рекорд даражага чиқиши мумкин. Олимлар айниқса 2027 йилни кузатувлар тарихидаги энг иссиқ йил бўлиши эҳтимоли юқори деб баҳоламоқда.

Таъкидланишича, глобал иқлим ўзгариши, атмосферада иссиқхона газларининг кўпайиши ва табиий жараёнлардаги ўзгаришлар ҳароратнинг кескин ошишига сабаб бўлмоқда. Мутахассислар фикрича, сўнгги йилларда кузатилаётган иссиқлик тўлқинлари, қурғоқчилик ва ўрмон ёнғинлари ҳам ушбу жараённинг яққол белгиси ҳисобланади.

Олимлар маълумотига кўра, дунёдаги ўртача ҳарорат саноат инқилобидан олдинги даврга нисбатан аллақачон 1,5 даражага яқинлашган. Бу эса музликларнинг тез эриши, денгиз сатҳининг кўтарилиши ва айрим ҳудудларда экстремал об-ҳаво ҳолатларининг кўпайишига олиб келиши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » 2027 йил тарихдаги энг иссиқ йил бўлиши мумкин