
Рустам Азимов «Ўзбекинвест» экспорт-импорт миллий суғурта компанияси раҳбарлик қилади. Бу ҳақда «Кун.uz» нашри маълум қилди.
Таҳририят компания матбуот хизматига боғланганида, бу маълумотни ҳали тасдиқлай олмасликларини, лекин бугун соат 16:00да компанияда навбатдан ташқари йиғилиш ўтказилиши кутилаётганини айтишди. Айнан шу йиғилишда янги директор таништирилиши кутилмоқда.
«Ўзбекинвест» 1994 йилнинг 13 апрелида Вазирлар Маҳкамасининг 206-сонли қарори билан ташкил этилганди. Ушбу компания умумий суғурта бозорида фаолият олиб боради ва суғурта фаолияти классификаторига кўра мавжуд 17 турдаги суғуртанинг барчаси билан шуғулланади. Компания таъсисчилари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (50 млн доллар) ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки (10 млн доллар) ҳисобланади.
Компания вазифаси мақбул нархлардаги юқори сифатли суғурта хизматларини тақдим этиш орқали Ўзбекистон Республикаси суғурта бозорининг ривожланишига кўмаклашишдир.
Компанияга 2005 йилдан буён Фахриддин Саидаҳмедов раҳбарлик қилиб келмоқда эди.
Бугун Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Рустам Азимов лавозимидан озод этилгани маълум бўлди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар