date
views 5 771

Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ҳарорати +44-45 даражагача кўтарилади

Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ҳарорати +44-45 даражагача кўтарилади
3-9 июль кунлари Ўзбекистон бўйлаб жазирама кузатилади. Баъзи ҳудудларда ҳаво ҳарорати +45 даражагача кўтарилиши кутилмоқда.

Гидрометеорология марказидан маълум қилинишича, шу кунларда ҳаво ҳарорати кўп йиллик ўртача кўрсаткичлардан 4-6 даража юқори бўлади. Кундузи ҳарорат ўртача +38…+43 даражага етади.

Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳарорат +44…+45 даражагача кўтарилади, гармсель эҳтимоли бор.

Ҳаво ҳарорати кўтарилиши муносабати билан 3-9 июль кунлари республиканинг тоғолди ва тоғ ҳудудларида Тожикистон ҳамда Қирғизистондаги музларнинг эришидан ҳосил бўлган сел оқимлари кузатилиши мумкин.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ҳарорати +44-45 даражагача кўтарилади