14:47 / 11.07.2017
5 348

Мирзиёев: Пойтахт тезюрар электричкаси қурилишида биронта ҳам уй бузилмайди

Мирзиёев: Пойтахт тезюрар электричкаси қурилишида биронта ҳам уй бузилмайди
Аввал хабар қилинганидек, Тошкент шаҳри атрофида тезюрар электричка қатнови йўлга қўйилади. Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев 10 июль куни ушбу темир йўл қурилиши лойиҳасини кўздан кечирди.

Электричка икки йўлли бўлади. Каналлар ва кўчалар кесишган жойдан эстакадалар орқали олиб ўтилади.

Президентимиз мамлакатимизда бу янги соҳа экани, уни лойиҳалаштиришда илғор хориж тажрибасини ўрганиш, шу соҳага ихтисослашган мутахассисларни жалб этиш зарурлигини, энг асосийси, биронта ҳам уй бузилмаслиги кераклигини алоҳида таъкидлади.

Асосий мақсадимиз – одамларга барча зарур қулайликларни яратиш, деди Шавкат Мирзиёев. Бу йўлни бошқа йўллар билан оқилона боғлаш орқали шаҳар транспорти юкламасини 30-40 фоизгача енгиллаштириш мумкин. Йўналиш ва бекатларни аҳолининг талаб ва эҳтиёжлари, шу билан бирга, шаҳарнинг келгуси ривожланишини инобатга олиб лойиҳалаштириш зарур.

Манба: 1news.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Мирзиёев: Пойтахт тезюрар электричкаси қурилишида биронта ҳам уй бузилмайди