date
views 6 737

"Халқ банки": Банкоматлар 14 августдан ишлай бошлайди

"Халқ банки": Банкоматлар 14 августдан ишлай бошлайди
Аввал хабар берилганидек, "Халқ банки"нинг Тошкент шаҳар филиали томонидан пойтахтдаги Олой, Юнусобод, Қўйлиқ бозорларида банкоматлар ўрнатиб чиқилди.

Банк матбуот хизматидан маълум қилинишича, айни пайтда мазкур қурилмаларга тегишли дастурлар ўрнатилмоқда.

Айтиш жоизки, мазкур банкоматлардан бир киши бир кунда максимум 100 минг сўм ечиб олиши мумкин. Банкоматда 1 000 сўм, 5 000 сўм, 10 000 сўмгача бўлган купюралар бўлади.

Банкоматлар 14 август, душанба кунидан ишлай бошлайди.

Ҳозирда банкоматлар асосан бозор ҳудудида жойлашгани учун уларнинг иш режими ҳам шунга мослаштирилган. Келажакда аҳоли гавжум жойларда шундай банкоматлар ўрнатилиши режалаштирилган ва улар 24 соат давомида фаолият кўрсатади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » "Халқ банки": Банкоматлар 14 августдан ишлай бошлайди