
Тошкентда сурхондарёлик валютафурушлар 10 минг доллар билан қўлга олинди. Бу ҳақда “Огоҳ” газетасига асосланиб Kun.uz ёзмоқда.
Айтилишича, сурхондарёлик йигитлар – 1986 йили туғилган Фазлиддин Холиқов ва 1992 йили туғилган Абдурашид Абдуллаевлар ҳеч қаерда ишламай, турли йўллар билан тирикчилик қилиб келган. Бир куни таниш аёл Абдуллаевдан уй сотиб олиш учун сўмга доллар берадиган одам топиб беришни сўраган.
Абдуллаев Холиқовга мурожаат қилиб, ёнидаги пулларни қора бозор нархида алмаштириб, фойда кўришни талаб қилган. Холиқов рози бўлган.
Белгиланган куни Абу Сахий бозори яқинидаги автомашина тураргоҳида бу икки шахс мижозга 9.9 минг доллар ўтказаётган пайтда қўлга олинди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.