08:33 / 09.05.2018
4 776

Россияда ишлаш учун комплекс имтиҳонлар Ўзбекистонда ташкил этилади

Россияда ишлаш учун комплекс имтиҳонлар Ўзбекистонда ташкил этилади
Россия Федерацияси ҳудудида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга оширишни режалаштирган фуқаролар учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудида комплекс имтиҳон ўтказишни ташкил этиш тартиби ишлаб чиқилди. Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази қабул қилган қўшма қарорда шундай дейилади.

Ҳужжатда таъкидланишича, комплекс имтиҳонни ўтказишни ташкил этиш Россия Федерацияси ҳудудида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга оширишни режалаштирган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг комплекс имтиҳондан ўтишини ташкил этиш бўйича бош ваколатли олий таълим муассасалари томонидан амалга оширилади.

Комплекс имтиҳон бош ваколатли олий таълим муассасалари томонидан комплекс имтиҳон ўтказиш марказларида ташкил этилади. Марказ томонидан комплекс имтиҳон топшириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бошланганлиги ҳақида оммавий ахборот воситалари ва марказнинг расмий веб-сайтида эълон берилади. Шунингдек ушбу маълумотлар марказнинг барча шахслар кириши ва кўриши мумкин бўлган жойлардаги эълонлар тахтасига осиб қўйилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Россияда ишлаш учун комплекс имтиҳонлар Ўзбекистонда ташкил этилади