
Бугун, 2 июль куни Республикада қуйидагича об-ҳаво кузатилади.
Тошкентда ҳаво ҳарорати кечаси +24…+29, кундузи +30…+37 даража бўлади. 9-12 м/с тезликда шамол эсиб, ёғингарчилик кузатилмайди.
Фарғона водийсида ҳаво ҳарорати кечаси +20…+22, кундузи +30…+33 даража бўлади. Ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол тезлиги 8-12 м/с тезликка етади.
Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +22…+25, кундузи +27…+34 даража бўлади. 5-14 м/с тезликда шамол эсади.
Навоий ва Бухоро вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +27…+29, кундузи +31…+38 даража бўлади. Ёғингарчилик кутилмайди. 7-15 м/с тезликда шамол эсиб туради.
Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +25…+27, кундузи +35…+39 даража бўлиб, 6-15 м/с тезликда шамол эсади.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси +20…+22, кундузи +33…+37 даража бўлади. Шамол тезлиги 18 м/с га етади.
Чимён ва Қамчиқ довонида ҳаво кечаси +18…+22, кундузи +22…+25 даража бўлиб, ёмғир ёғиши мумкин. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар