Диққат! Ўзбекистонга жуда ҳам иссиқ бўлган об-ҳаво келиши кутилмоқда

Диққат! Ўзбекистонга жуда ҳам иссиқ бўлган об-ҳаво келиши кутилмоқда
Ўзбекистонга Эрон ва Туркманистон томонидан ўта иссиқ об-ҳаво оқими яқинлашмоқда, деб хабар қилди "Соф" нашри.

"7-10 июль кунлари Республика ҳудудида ғайритабиий иссиқ об-ҳаво келиши кутилмоқда. Ушбу кунларда ҳаво ҳарорати кўп йиллик ўртача ҳаво ҳароратидан 5 - 7 даража иссиқ бўлади”, - дейилган хабарда.

Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво 44-45 даражагача иссиқ бўлиши кутилмоқда. Гармсил шамоли бўлиши мумкин.

Иссиқ ҳарорат туфайли Тожикистон ва Қирғизистон республикасига яқин бўлган тоғли ҳудудларда сел оқими келиш эҳтимоли бор.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар