
Россия президенти Владимир Путин октябрь ойида Ўзбекистонга расмий ташрифини амалга оширади.
«Жорий йилнинг 18-19 октябрь кунлари Тошкентда Ўзбекистон ва Россия раҳбарлари Шавкат Мирзиёев ҳамда Владимир Путиннинг учрашуви бўлиб ўтади», - дея Ўзбекистон Ташқи савдо вазирлиги хабарини келтирмоқда Kun.uz нашри.
Вазирликнинг хабар беришича, Россия президентининг расмий ташрифи доирасида Россия-Ўзбекистон биринчи ҳудудлараро ҳамкорлик форуми ўтказилади.
Мирзиёев ва Путиннинг охирги учрашуви жорий йилнинг июнь ойида Хитойнинг Циндао шаҳрида ташкил этилган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти давлатлари етакчилари саммитида бўлиб ўтди.
Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов 7 сентябрь куни Россияга ташрифи давомида Москвада РФ бош вазири Дмитрий Медведев билан учрашиб, Путиннинг Ўзбекистонга ташрифига тайёргарлик кўриш масалаларни муҳокама қилганди.
Дмитрий Медведев 2017 йилда икки томонлама савдо ҳажми учдан бир қисмга ортганини айтганди. Унинг сўзларига кўра, ушбу тенденция жорий йилнинг биринчи ярмида ҳам сақланиб қолди.
«Ўзаро савдонинг ўсиши деярли учдан бир қисмни ташкил этди - 32%. Россия яна Ўзбекистоннинг савдо шериклари орасида энг юқори поғонага чиқиб олди, бу, албатта, бизни қувонтиради», - дея таъкидлаб ўтди бош вазир. 2017 йилда Россиянинг Ўзбекистон билан товар айланмаси 3,651 миллиард долларга тенг бўлиб, 2016 йилга нисбатан 33,96 фоизга ошди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг