Нью-Деҳлида ўтган олий даражадаги музокаралар якунида имзоланган ҳужжатларни ўзаро алмашиш маросими бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Модининг Қўшма баёноти қабул қилинди.
Ташриф доирасида илмий-техник ҳамкорлик, қишлоқ хўжалиги, туризм, ҳарбий таълим, адлия, соғлиқни сақлаш ва тиббиёт фани, фармацевтика, космосни тинч мақсадларда тадқиқ этиш ва бошқа соҳаларга доир 20та ҳужжат имзоланди.
![]()
Шунингдек, Андижон вилояти ва Гужарот штати, Самарқанд шаҳри ва Агра шаҳарлари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш, Эркин фармацевтика зонасини ташкил этиш тўғрисида битимлар имзоланган.
![]()
Оммавий ахборот воситалари вакиллари учун ўтказилган брифингда президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Ҳиндистон билан алоқаларга устувор аҳамият қаратиши, амалий руҳда ўтган музокаралар томонларнинг ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдор эканини тасдиқлаганини таъкидлади.
![]()
Икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмини 1 миллиард долларга етказишга келишиб олингани қайд этилди.
“Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Ўзбекистон ва Япония ўртасида стратегик шериклик бўйича қўшма баёнот имзоланди

Ўзбекистон ва Беларусь ўртасида 11та ҳужжат имзоланди (фото)

Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди билан учрашди

Ўзбекистон ва Беларусь ўртасида икки томонлама ҳужжатлар имзоланди (рўйхат)

Шавкат Мирзиёев Хиндистон ташқи ишлар вазири билан учрашди

Ўзбекистон — Туркия: 24 та ҳужжат имзоланди