
Келгуси ҳафтада Тошкент ва Ўзбекистоннинг бошқа минтақаларида ҳарорат пасайиши ҳамда ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик кутилмоқда.
Ўзгидромет маълумотларига кўра, 15 октябрь куни тушдан кейин Тошкентда ёмғир ёғиши кутилмоқда.
Эртаси куни, 16-17 октябрь кунлари ёмғир ёғиши мумкин, айрим жойларда кучли бўлади, ёмғир қорга айланиши мумкин.
15-16 октябрь кунлари кечаси ҳаво ҳарорати +3...+8, 17-18 октябрда 0...+5, баъзи жойларда -2 даража совуқ бўлиши мумкин, 15 октябрь куни кундузи +12...+17, 16-17 октябрда +5...+10 даража илиқ.
Шунингдек, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ва Фарғона водийсида ёмғир ҳамда қор ёғиши кутиляпти. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар