06:30 / 18.12.2018
6 307

Ўзбекистонда қорли кунлар бошланиши кутилмоқда

Ўзбекистонда қорли кунлар бошланиши кутилмоқда
Республика гидрометеорология хизмати маълумотига кўра, ушбу ҳафтада Ўзбекистон ҳудудларида бир неча кун давомида қор ёғиши кутилмоқда.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 18-20 декабрь кунлари айрим жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин, 21 декабрь куни эса ёғингарчилик кузатилмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. 18 декабрь куни кечаси -3...+2, кундузи +3...+8 даража, 19-21 декабрь кунлари 0...+5 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради. Туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси -5...-10, кундузи -3...+2 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳам ҳаво ўзгариб туради, 19 декабрь куни баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади. 18 декабрь куни кечаси 0...-5, кундузи +3...+8 даража, 19-21 декабрь кунлари 0...+5 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 18 ва 21 декабрь кунлари ёғингарчилик бўлмайди. 19-20 декабрь кунлари баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. 18 декабрь куни кундузи +7...+12, 19-21 декабрь кунлари +5...+10 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 18-20 декабрь кунлари баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, 21 декабрда эса ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Кечаси -3...+2 даража, кундузи 0...+5 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, 18-20 декабрь кунлари ёғингарчилик бўлиши мумкин, 21 декабрда эса ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 18-19 декабрь кунлари кечаси -2...-7 даража, 20-21 декабрь кунлари -7...-12 даража совуқ бўлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда қорли кунлар бошланиши кутилмоқда