
"2018 йилнинг 1 январидан 1 октябригача Ўзбекистондан 2 593 700 киши четга ишлагани кетган", деди Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Шерзод Кудбиев.

Январь-сентябрь ойларида ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари йўл олган давлатлар орасида Россия 78,8 фоиз кўрсаткич билан етакчилик қилмоқда. Кейинги ўринларда Қозоғистон (12,7 фоиз), Туркия (2,8 фоиз), Жанубий Корея (2,6 фоиз) ва бошқа давлатлар (3,1 фоиз) турибди.
Вазирлик маълумотига кўра, чет элга ишлагани кетган мигрантлар кўрсаткичи бўйича Самарқанд, Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятлари етакчилик қилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар