
15 январда салқин ва нам ҳаво массалари республиканинг барча ҳудудларини қамраб олади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, шимолда ёғингарчилик бўлади. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
16-17 январда ёғингарчилик кутилмайди, фақат 16 январда Сурхондарё, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларининг баъзи жойларида ёмғир ёғиши мумкин.
18-19 январда республика ҳудудларига Туркманистондан илиқ ҳаво массалари кириб келади, 18 январда илиқ ҳарорат фонида ёмғир ёғади, 19 январда эса Волга бўйи ҳудудларидан совуқ ҳаво массалари кириб келиши билан баъзи жойларда ёмғир қорга айланиши мумкин.
Шу кунларда ҳарорат кечалари 3-5 даража илиқдан 0-2 даража совуққача, кундуз кунлари 6-8 даража илиқдан 15-17 даража илиққача ўзгариб туради. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар