18:08 / 05.03.2019
4 777

BBC ўзбек палови ҳақида репортаж тайёрлади (видео)

BBC ўзбек палови ҳақида репортаж тайёрлади (видео)
Фото: BBC
BBC Тошкентдаги ош марказидан репортаж тайёрлади деб хабар беради "Халқ сўзи" нашри.
«Ўзбекларда кўрдингми ош, кўтарма бош деган ибора бор», - дея бошланади ушбу видеолавҳа.

«Тошкентдаги ош марказига муштарийлар худди шундай қилиш учун келишади. Ош маркази - шаҳарнинг ўзига хос гўшаси. Эрта тонгданоқ ошпазлар бешта улкан қозонда ош тайёрлашга киришадилар. Ҳар бир қозонга 50 килограммдан кўпроқ гуруч кетади. Тошкент ва Ўзбекистон бўйлаб бу каби палов марказлари кўп. Лекин, айтишларича, худди мана шу марказнинг палови мазаси ва миқёсига етадигани бошқа ерда топилмайди. Биринчи қозондаги палов эса соат 11 ларга тайёр бўлади. Кейин ҳар соатда биттадан қозонни очишади.

Шу қадар кўп миқдорда тайёрланган бўлса ҳам, палов бир неча соатнинг ичида тугаб кетади. Бу ерда асосан икки хил палов дамланади. Биринчиси тошкентча тўй палови. Иккинчиси Фарғона водийсининг девзира гуручидан қилинадиган палов. Аслида Ўзбекистон бўйлаб ҳар бир худуднинг ўзига хос алоҳида палови бор. Самарқанд палови Бухороникидан, Фарғона палови Хоразмникидан, Тошкент палови Сурхондарёникидан фарқ қилади. Таниқли олим Карим Маҳмудов ўзбек таомлари ҳақида ёзган китобида паловнинг 60 тури борлигини айтиб ўтган. Палов ҳақидаги иборанинг иккинчи қисмини эса айтмай қўя қолайлик. Тошкентдаги ош маркази бориб қолсангиз, у ёғини энди муштарийлардан эшитиб қоларсиз», — дейилади лавҳада.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » BBC ўзбек палови ҳақида репортаж тайёрлади (видео)