16:30 / 13.03.2019
3 982

Ўзбекистонга кўп марталик виза нархи маълум бўлди

Ўзбекистонга кўп марталик виза нархи маълум бўлди
Кўп марталик уч йиллик виза расмийлаштирганлик ва берганлик учун консуллик йиғими миқдори белгиланди, деб ёзмоқда Norma.

Қайд этилишича, президентнинг 6.03.2019 йилдаги ПФ–5684-сон фармони билан Ўзбекистон Республикаси консуллик йиғимлари тарифига қўшимча киритилди.

Эслатиб ўтамиз, ЭКИҲнинг (инвестиция киритиш вақтида ўрнатилган) 8 500 бараваридан кам бўлмаган миқдорда хўжалик жамиятларининг акциялари ва улушларини сотиб олиш, шунингдек хорижий корхона ташкил этиш шаклида Ўзбекистонга инвестиция киритган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар кўп марталик 3 йиллик виза расмийлаштиришлари мумкин. Унинг амал қилиш муддатини Ўзбекистондан чиқмасдан чекланмаган миқдорда узайтириш мумкин.

Бундай визани расмийлаштирганлик ва берганлик учун консуллик йиғими – 350 АҚШ доллари ундирилади.

Ҳужжат 6.03.2019 йилдан кучга кирди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонга кўп марталик виза нархи маълум бўлди