Жаҳон банки Янгийўл, Когон ва Чортоқ шаҳарларини экошаҳарга айлантириш лойиҳасига 100 млн доллар ажратади

  • 07 ноябрь 2019, 18:00
  • 667
  • Ўзбекистон
  • Жаҳон банки Янгийўл, Когон ва Чортоқ шаҳарларини экошаҳарга айлантириш лойиҳасига 100 млн доллар ажратади
    Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Розанна Нитти бошчилигидаги Жаҳон банки делегациясини қабул қилди. Учрашувда Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки иштирокидаги «Ўрта шаҳарларни комплекс ривожлантириш» лойиҳасига киритилган Чортоқ шаҳри бўйича амалга оширилиши режалаштирилган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишларини бошлаш олдидан сўнгги босқич бўйича сўз борди.

    Мулоқотда лойиҳани мукаммаллаштириш, лойиҳадан ўрин олиши кўзда тутилган объектлар, Жаҳон банки лойиҳа гуруҳи томонидан билдирилаётган таклифларни маҳаллий шарт-шароитлардан келиб чиқиб умумий концепцияга мослаштириш бўйича кенг фикр алмашилди. Чортоқнинг бош режаси бугунги кунда режалаштирилаётган туманни тиббиёт ва сиҳатгоҳлар туризми ривожланган экологик тоза ҳудудга айлантириш учун керакли барча жиҳатларни ўз ичига олиши лозимлиги борасида ҳам келишиб олинди.

    Жаҳон банкининг Чортоқ шаҳрини комплекс ривожлантириш лойиҳаси ноябрь охирида ишга туширилиши белгиланди. Бу мақсадда Чортоқ шаҳрида йирик тақдимот маросими ўтказилиши режалаштирилди.

    Маълумот учун, Халқаро тикланиш ва тараққиёт банкининг 100 миллион доллар кредити ҳамда Ўзбекистоннинг 24,1 миллион долларлик улуши билан ҳаётга татбиқ этилаётган ушбу лойиҳанинг тажриба-синов шаҳарлари сифатида Янгийўл, Когон ва Чортоқ белгиланган. 2019—2021 йилларда амалга оширилиши режалаштирилган ишлар натижасида Чортоқ замонавий инфратузилмага эга обод экошаҳарга айланиши кўзда тутилган.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Жаҳон банки Янгийўл, Когон ва Чортоқ шаҳарларини экошаҳарга айлантириш лойиҳасига 100 млн доллар ажратади