13:44 / 05.03.2020
3 220

Рецептлар ёзиш бўйича талабларни бузганлик учун жиноий жавобгарлик жорий этилади

Рецептлар ёзиш бўйича талабларни бузганлик учун жиноий жавобгарлик жорий этилади
“Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси эълон қилинди.

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси қуйидаги мазмундаги 228-2-моддаси билан тўлдирилади:

“228-2-модда. Рецептлар ёзиш бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган талабларни бузиш
Тиббиёт ходимлари ва бошқа шахслар томонидан дори воситаларига рецептлар ёзиш бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган талабларни бузиш, шу жумладан гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар рўйхатига киритилган, шунингдек, таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларига рецепт олиш ҳуқуқини берувчи рецептларни ёки бошқа ҳужжатларни сохталаштириш шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса - базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади”.

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси қуйидаги мазмундаги 59-2-моддаси билан тўлдирилади:

“59-2-модда. Рецептлар ёзиш бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган талабларни бузиш
Тиббиёт ходимлари ва бошқа шахслар томонидан дори воситаларига рецептлар ёзиш бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган талабларни бузиш, шу жумладан гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар рўйхатига киритилган, шунингдек, таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларига рецепт олиш ҳуқуқини берувчи рецептларни ёки бошқа ҳужжатларни сохталаштириш - фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса - беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Рецептлар ёзиш бўйича талабларни бузганлик учун жиноий жавобгарлик жорий этилади