16:41 / 19.05.2020
2 380

Фарғонада Captiva велосипед ҳайдовчисини уриб юборди. Ҳолат юзасидан жиноят иши очилди

Фарғонада Captiva велосипед ҳайдовчисини уриб юборди. Ҳолат юзасидан жиноят иши очилди
Фарғона вилоятининг Данғара туманида 18 май куни Captiva автомобили ва велосипед иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда ЙҲХББ хабар бермоқда.

Ҳодиса соат 14:40 ларда «Қўриқ» маҳалласи ҳудудидан ўтган А-373Б Қўқон шаҳрига кириш автомобиль йўлининг 21-километрида юз берган. 1992 йилда туғилган С.М. бошқарувидаги Captiva ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланиб, эътиборсизлик қилиб чап томонга тўсатдан қайрилган велосипедчи, 1966 йилда туғилган И.Т.ни уриб юбориб, ЙТҲ содир этган.

54 ёшли эркак оғир тан жароҳатлари билан шифохонада вафот этган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Данғара туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми (Одам ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Жорий йилнинг май ойида велосипедчиларнинг ўлими билан боғлиқ бошқа ЙТҲлар ҳам юз берганди. Жумладан, 11 май куни Тошкент вилоятининг Чиноз туманида Isuzu автобуси велосипедчини, 13 май куни Андижон вилоятининг Булоқбоши туманида «Камаз» юк машинаси велосипедчини уриб юборганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Фарғонада Captiva велосипед ҳайдовчисини уриб юборди. Ҳолат юзасидан жиноят иши очилди