16:23 / 19.06.2020
2 414

Ўзбекистонда дам олиш кунлари қандай об-ҳаво кутилмоқда?

Ўзбекистонда дам олиш кунлари қандай об-ҳаво кутилмоқда?
«Ўзгидромет» хабарига кўра, мамлакатнинг марказий ва шарқий минтақаларида ҳаво 33-35 даражагача исийди. Бундай ҳарорат бу кун учун хос бўлган меъёрий кўрсаткичларга яқиндир. Шимолий, жанубий ва чўл зоналарида иссиқ ҳаво кучлироқ бўлиб, ҳарорат 38-40 даражага етади, бу эса меъёрдан 2-4 даражага юқоридир.

Ҳафтанинг охири ва кейинги ҳафтанинг бошида иссиқ Ўзбекистоннинг бутун ҳудудини қамраб олади. Айниқса якшанба ва душанбада иссиқ бўлади. Термометр устунчаси шу кунларда 39-42 даражагача, жанубий вилоятларда ва Навоий, Бухоро вилоятларининг чўл зонасида 43-44 даражагача кўтарилади. Бу ўртача кўп йиллик қийматлардан 5-8 даражага юқоридир.

Иссиқ ҳавонинг кириши шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши билан бирга кузатилади.
Энг иссиқ июнь ойларида Тошкентда ойнинг охирги ўн кунлиги бошида ҳаво ҳарорати 42-43 даражага етган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда дам олиш кунлари қандай об-ҳаво кутилмоқда?