
Кеча юртимизда 879 нафар кишида коронавирус, 529 нафар кишида пневмония аниқланди, 6 нафар бемор вафот этди.
2021 йил 28 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 127506 (+879) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 90 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 32 нафари Андижон вилоятида,
- 16 нафари Бухоро вилоятида,
- 98 нафари Жиззах вилоятида,
- 27 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 15 нафари Навоий вилоятида,
- 28 нафари Наманган вилоятида,
- 82 нафари Самарқанд вилоятида,
- 22 нафари Сирдарё вилоятида,
- 95 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 75 нафари Фарғона вилоятида,
- 50 нафари Хоразм вилоятида,
- 109 нафари Тошкент вилоятида,
- 140 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Касалликдан соғайганлар жами 121718 (+573) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 859 нафарни ташкил қилди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар