17:27 / 21.07.2018
7 749

ОАВ АҚШ ва Россиянинг ядро қуролларини таққослади

ОАВ АҚШ ва Россиянинг ядро қуролларини таққослади
МРБ ва АҚШ махсус амалиёт кучлари собиқ ходимларининг хулосасига кўра, Россия ядро қуроли Қўшма Штатларникидан бир неча баробар кучлироқ. Уларнинг хулосаси SofRep порталида эълон қилинган.

Мудофаа маҳкамалари собиқ ходимлари турли ядро бомбалари, жумладан, АҚШ Японияга Иккинчи жаҳон уруши вақтида ташлаган «Кичкинтой» ва «Семиз» қувватини таққослашди. Уларнинг маълумотига кўра, Японияга ташланган бомбалар 15 ва 21 килотонна қувватга эга бўлган. Американинг «Трайдент» жанговар каллаги бу кўрсаткич бўйича улардан тўрт баробарга қудратлироқдир (100 килотонн). Шу билан бирга, КХДРнинг энг вайронакор бомбаси 250 килотонна қувватга эга, Американинг «Минитмен» жанговар каллаги қуввати эса, 475 килотоннага баҳоланади.

Портал муаллифларининг таъкидлашича, Россиянинг энг янги ядро қуроли бошқа давлатларнинг шундай қуролидан анча устун. Мисол учул, «Сармат» қуввати 50 минг килотоннага тенг, «Статус-6» сувости кемасидаги торпедонинг қуввати эса юз минг килотоннага баҳоланган. Мутахассисларнинг таъкидлашича, бу кўрсаткичлар Россия қуроли вайрона келтириш жиҳатидан Америка қуролидан бир неча баробарга кучлироқ эканини билдиради.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » ОАВ АҚШ ва Россиянинг ядро қуролларини таққослади