17:13 / 24.08.2018
5 270

«Дори-Дармон» АҚШ компаниясининг ишончли бошқарувига берилиши мумкин

«Дори-Дармон» АҚШ компаниясининг ишончли бошқарувига берилиши мумкин
«Дори-Дармон» АҚШ компаниясининг ишончли бошқарувига берилиши мумкин, бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган президент қарори лойиҳасида айтилади.

Ҳозирда «Дори-Дармон» устав фондида давлат 71 фоиз акцияларга эгалик қилади. Компания 2200дан зиёд ижтимоий дорихонага эга, «Дори-Дармон»нинг ўзи эса давлат тиббиёт ташкилотлари учун наркотик воситалари ва психотроп моддаларнинг ягона етказиб берувчиси ҳисобланади.

Бундан ташқари, «United Investment Healthcare Group» LLC (АҚШ) билан ўзаро англашув меморандуми имзоланган.

Шу муносабат билан, «Дори-Дармон» бошқаруви самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарувнинг замонавий усулларини жорий этиш мақсадида, истисно тариқасида, Ўзбекистонда рўйхатга олинган «United Investment Healthcare Group» LLC ваколатхонаси билан компания устав капиталидаги давлат улушини ишончли бошқариш бўйича беш йиллик муддатга шартнома тузиш таклиф этилмоқда.

Агар Америка компанияси бизнес-режа параметрларини уддалай олса, шартнома яна беш йилга узайтирилади.

Агар лойиҳа барча тасдиқлаш босқичларидан ўтса ва президент томонидан имзоланса, унда бизнес-режа ва ишончли бошқаришга битим лойиҳаси бир ой ичида ишлаб чиқилади, «Дори-Дармон» эса тўғридан-тўғри шартномалар бўйича товарлар, иш ва хизматларни сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » «Дори-Дармон» АҚШ компаниясининг ишончли бошқарувига берилиши мумкин