
Ўзбекистонда март ойида автотранспорт воситалари савдоси 3% га камайиб, 76,8 минг дона машина сотилди, деб хабар берди nova24.uz, ЦЭИР маълумотларига таяниб.
Легковой автомобиллар бозорида 3,4% пасайиш кузатилди — мартда 65 мингга яқин машина сотилган.
Бирламчи бозорда фаолият февралга нисбатан 6% га пасайиб, 22,4 минг авто сотилган. Бироқ йиллик солиштирмада 3% ўсиш қайд этилган.
Иномарка машиналарга бўлган талаб 28% га ортиб, 2,7 минг дона сотилган. Йиллик ўсиш 13% ни ташкил этган.
Иккиламчи бозорда савдо 2% га камайган — 42,5 минг авто сотилган.
Шу билан бирга, эски электромобиллар сегментида савдо 10% га кўтарилиб, 1,8 минг дона электрокар сотилган. Ўтган йилга нисбатан 3 баробар ошиш қайд этилган.

АвтосавдоЭлектромобилларИккиламчи бозорЛегковой автомобилларБирламчи бозорЎсиш динамикаси Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар