date
views 149

Тошкентда тўловли автотураргоҳлар фаолияти бошланди

Тошкентда тўловли автотураргоҳлар фаолияти бошланди
Шаҳар ҳокимлиги маълумотига кўра, 13−14 мингта ёқ орқали автотураргоҳ учун 86 та тўловли жой ташкил этилди. Уларнинг айримлари махсус белгилар билан ажратилган — масалан, Амир Темур майдони атрофидаги автотураргоҳда сариқ фон устида катта “P” ҳарфи бор, деб Nova24.uz хабар берди.

Ушбу автотураргоҳлар 24 соат давомида ишлайди. Нархи — соатига 12 000 сўм. Агар тўлов амалга оширилмаса, жарима қўлланилади.

Тўловни махсус мобиль иловалар ёрдамида ёки Paynet терминаллари орқали нақд тўлаш мумкин. Бироқ, айрим фойдаланувчилар App Store ва Google Play’да мазкур иловани топа олмаётгани маълум қилинди.

Тошкент 5 та тўлов зонасига бўлинади: 12 000 сўм, 10 000 сўм, 8 000 сўм, 6 000 сўм ва 5 000 сўм. Энг қиммат автотураргоҳлар марказда, арзонлари эса шаҳар четларида жойлашган бўлади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Тошкентда тўловли автотураргоҳлар фаолияти бошланди