date
views 109

Toyota Estima 2027 йилда қайта ишлаб чиқарилади

Toyota Estima 2027 йилда қайта ишлаб чиқарилади
Toyota ўзининг машҳур ва ўрта тоифали минивэни – Estima (халқаро бозорда Previa) моделини қайта ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда, деб Daily-Motor.ru хабар берди. Бу модель аввал Sienta ва Alphard ўртасидаги ўртача нархли вариант бўлиб, 2020 йилда ишлаб чиқаришдан олиб ташланган эди. Япония ОАВ маълумотларига кўра, янги Estima 2027 йилда икки хил вариантда тақдим этилади – электр ва гибрид (PHEV).

Автомобиль 4,9 метр узунликка ва 3 метрлик ғилдирак базасига эга бўлади. Янги 1.5 литрли моторга асосланган гибрид тизим ва электр двигатели билан жиҳозланиши кутилаяпти. Расмий маълумотларга кўра, электр версия 600 кмгача йўл босиш имкониятига эга бўлади. Автомобил нархи 6–8 миллион иен (тахминан 370–500 миллион сўм) оралиғида бўлиши айтилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Toyota Estima 2027 йилда қайта ишлаб чиқарилади