date
views 103

Хитойда илк ақлли электр трактори тақдим этилди

Хитойда илк ақлли электр трактори тақдим этилди
Хитойда "Honghu T70" номли автоном электр трактори тақдим этилди, деб Pepelac News хабар берди. Бу қишлоқ хўжалиги соҳасида тўлиқ автоном ишлашга қодир илк трактор ҳисобланади.

"Honghu T70" трактори литий батареясида ишлайди ва доимий магнитли синхрон электродвигател ҳамда ақлли бошқарув тизими билан жиҳозланган. У олдиндан белгиланган маршрут бўйича мустақил равишда қишлоқ хўжалиги ишларини бажара олади. Трактор реал вақтда тупроқ, ўсимликлар ва агротехник шароитлар ҳақида маълумот тўплаб, таҳлил учун узатади.

Тракторда икки моторли тизим мавжуд: бири ҳаракат учун, иккинчиси эса культиватор ёки ўт ўрувчи қурилмаларни бошқариш учун хизмат қилади. Унинг ишлаш аниқлиги ±2,5 смни ташкил этади, автоном ишлаш вақти эса 6 соатгача.

Ишлаб чиқарувчиларнинг таъкидлашича, "Honghu T70" Хэбэй ва бошқа ҳудудларда қўлланилмоқда ва у қишлоқ хўжалиги ишларининг самарадорлиги ва сифатини оширишга ёрдам беради. Трактор ер ҳайдаш, уруғ экинларини экиш, парваришлаш ва ҳосил йиғиш каби жараёнларни тўлиқ автоном тарзда бажара олади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Хитойда илк ақлли электр трактори тақдим этилди