date
views 147

Термизда «Cobalt» кўприкдан чиқиб кетди ва ағдарилди

Термизда «Cobalt» кўприкдан чиқиб кетди ва ағдарилди
2 июн куни Термиз шаҳрида «Cobalt» автомашинаси каналга тушиб кетди, деб UPL.uz хабар берди.

Сурхондарё вилояти ФВВ ахборотига кўра, ҳодиса Термиз шаҳрининг «Тинчлик» маҳалласи ҳудудида содир бўлган. Ҳайдовчи эҳтиётсизлик сабабли машинаси билан йўлдан чиқиб кетиб, чап томонга ағдарилган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари воқеа жойига тезда етиб боришган. Гувоҳлар ёрдамида автомобил ўзига келтирилиб, сўнгра махсус «УАЗ» хизмат машинаси орқали чиқарилган.

ЙТҲ натижасида ҳеч ким жабрланмаган. Аммо автомобиль жиддий техник шикастланган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Термизда «Cobalt» кўприкдан чиқиб кетди ва ағдарилди