
Chevrolet Cobalt 2025 модели янгиланган версияси ҳақида ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга кўра, автомобилнинг дизайни ва нархи янгиланади ва модель сентябрь ойида тақдим этилиши кутилмоқда, деб Kursiv Uzbekistan хабар берди.
Бироқ, “Ўзавтосаноат” АЖ матбуот хизмати бу маълумотларга изоҳ бериб, автомобилнинг нархи, техник хусусиятлари, дизайни ва чиқарилиш муддати тижорат сири эканлигини таъкидлади. Янги модельга оид барча янгиликлар компаниянинг расмий ахборот каналлари орқали эълон қилинади.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар