date

Tesla Model Y ўзини ўзи харидорга етказиб берди

Tesla Model Y ўзини ўзи харидорга етказиб берди
Tesla Model Y Остиндаги заводдан харидор манзилигача ўз-ўзига етиб борди, деб Rozetked.me хабар берди. Бу ҳақда Илон Маск X саҳифасида маълум қилди.

Масканинг сўзларига кўра, электромобильда ҳайдовчи ҳам, масофавий бошқарувчи ҳам бўлмаган. У шаҳар кўчалари ва шоссе бўйлаб мустақил ҳаракатланган ва манзилга бир кун олдин етиб борган.

Маск бу ҳолатни "жамоат йўлларида тўлиқ автоном ҳаракат қилган биринчи ҳолат" сифатида таърифлади ва Tesla AI жамоаларини табриклади.

“Автомобилда ҳеч қандай одам йўқ эди, бошқарув масофадан ҳам амалга оширилмади. Барчаси тўлиқ автоном! Бизнинг билишимизча, бу жамоат йўлларида биринчи тўлиқ автоном ҳайдаш ҳолатидир”, — деб ёзди Маск.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Tesla Model Y ўзини ўзи харидорга етказиб берди