date

Янгиланган Haval Big Dog тақдимоти бўлиб ўтди

Янгиланган Haval Big Dog тақдимоти бўлиб ўтди
Great Wall Motor компанияси ўзининг янги, 2026 йил учун мўлжалланган Haval Big Dog моделини расман намойиш қилди. Мазкур янгиланган кроссовернинг савдоси 17 июль куни Хитойда бошланади. Бу ҳақда Kursiv.media нашри хабар берди.

Бу — аввалги моделнинг қайта ишланган ва замонавийлаштирилган кўриниши бўлиб, асосий эътибор ташқи кўриниш ва салонга қаратилган.

Автомобилнинг олд радиатор панжараси янгиланган, аммо унинг ретро услубдаги LED фаралари сақлаб қолинган. Янги фаралар 20 фоизга ёрқинроқ. Орқа чароғлар эса L шаклидаги ёруғ чизиқлар билан безатилган.

Автомобиль бешта рангда тақдим этилмоқда: кўк, яшил, оқ, кулранг ва қора. Ташқи ён қисмида эса катта ўзгаришлар йўқ — тўғри бурчакли кузов, анъанавий эшик тутқичлари ва том қисмидаги юк қафаси сақланган.

Ички қисмда D шаклидаги янги рул, 14,6 дюймли марказий экран ва Coffee OS 3 операцион тизимига эга. Шунингдек, 9 дюймли HUD-дисплей ва рақамли асбоблар панели ҳам мавжуд.

2024 йилги версиядаги каби, унинг ўлчамлари ҳам ўзгармаган — 4620×1890×1780 мм.

Haval Big Dog кроссовери илк бор 2020 йилда ишлаб чиқарилган бўлиб, шу пайтгача 600 мингдан ортиқ нусхада сотилган. 2025 йил май ойигача кетма-кет 12 ой давомида ҳар ой 10 мингдан ортиқ автомобил савдога чиқарилган.

Янги моделнинг нархи ҳозирча маълум эмас, аммо 2024 йилги версияси Хитой бозорида $17 мингдан бошлаб сотилмоқда.

UzAvtoSanoat AJ’нинг маълум қилишича, 2025 йилнинг январ – май ойларида Ўзбекистонда 1700 та Haval автомобиллари сотилган.

Янги Big Dog нафақат ташқи кўриниши билан, балки салондаги технологик жиҳатлари билан ҳам замонавий фойдаланувчилар эҳтиёжларига жавоб беради.




Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Янгиланган Haval Big Dog тақдимоти бўлиб ўтди