date

Сурхондарёда енгил юк автомобиллари ишлаб чиқариш йўлга қўйилди

Сурхондарёда енгил юк автомобиллари ишлаб чиқариш йўлга қўйилди

Денов туманида умумий қиймати 30 миллион доллар бўлган, йиллик қуввати 5 минг дона маҳсулот ишлаб чиқаришга мўлжалланган енгил юк автомобиллари ишлаб чиқариш лойиҳаси ишга туширилди.

Вилоят ҳокимлиги берган хабарга кўра, мазкур корхона – «Humo new energy» МЧЖ томонидан ишга туширилган бўлиб, лойиҳа доирасида 150 та янги иш ўрни яратилган.

Очилиш маросимида вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, нуронийлар ҳамда фаоллар иштирок этди. Меҳмонлар ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишиб, тайёр юк автомобилларини кўздан кечирдилар.

Корхонада ишлаб чиқарилаётган арзон ва сифатли енгил юк машиналарининг асосий бутловчи қисмлари маҳаллий шароитда тайёрланиши аҳолига ҳамёнбоп ва ишончли транспорт воситалари тақдим этиш имконини яратади.

Лойиҳанинг кейинги босқичида енгил юк электромобиллари ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Сурхондарёда енгил юк автомобиллари ишлаб чиқариш йўлга қўйилди