date

Ўзбекистонда Cobalt ишлаб чиқариш камайди

Ўзбекистонда Cobalt ишлаб чиқариш камайди

Ўзбекистонда 2025 йил январь–июль ойларида Chevrolet Cobalt ишлаб чиқариш ҳажми 83,1 мингдан ошди. Бир йил аввалги даврга нисбатан кўрсаткич 1,9% га пасайган, деб Kursiv хабар берди.

Шу билан бирга, Damas ишлаб чиқариш 5,5% га ошиб, 51,5 мингтага етди. Tracker модели 26,3 минг, Onix эса 18,7 минг дона ишлаб чиқарилди.

Жами етти ойда республикада 212,1 мингдан ортиқ енгил автомобил ишлаб чиқарилди (ихтисослашган машиналарсиз). Бир йил аввал бу кўрсаткич 204,9 мингта эди.

Юк машиналари ишлаб чиқариш 1,8 мингтадан 2,3 мингтага кўтарилди. Аммо автомобиллар учун двигатель ишлаб чиқариш 142,2 мингдан 131,8 мингтага тушди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Ўзбекистонда Cobalt ишлаб чиқариш камайди