date

Chevrolet Equinox 2026 электромобилини нархи эълон қилинди

Chevrolet Equinox 2026 электромобилини нархи эълон қилинди

Chevrolet Equinox 2026 электромобили янги имкониятлар ва қимматроқ нархларда бозорга чиқмоқда, деб GMAutority хабар берди.

Бошланғич LT 1 версияси $36,4 минг (452 млн сўм атрофида), LT 2 — $43,2 минг (537 млн сўм), RS модели эса $45,5 минг (566 млн сўм)дан бошланади. Аввалги йилга нисбатан нархлар ўртача $1,5 мингга ошган.

Автомобилда Midnight Package ва Polar White Tricoat каби янги ранг вариантлари тақдим этилди. RS версиясида қора том ёпмаси эндиликда стандарт ҳисобланади (2025 йилда бу қўшимча $495 турарди).

Equinox EV бир қатор замонавий технологияларга эга. Машина бир марта қувватланганда 500 км масофагача юра олади. Салонда катта сенсорли экран, янги мультимедиа тизими ва ҳайдовчи ёрдамчи функциялари мавжуд.

General Motors Equinox EVни асосан оилавий саёҳатлар ва шаҳар шароити учун қулай ҳамда нисбатан арзон электр кроссовер сифатида тақдим этмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Chevrolet Equinox 2026 электромобилини нархи эълон қилинди