date

UzAuto июл ойида Chevrolet Cobalt ишлаб чиқаришини қисқартирди

UzAuto июл ойида Chevrolet Cobalt ишлаб чиқаришини қисқартирди

Июл ойида UzAuto Motors Chevrolet Cobalt ишлаб чиқариш ва етказиб бериш ҳажмини сезиларли қисқартирди. Харидорларга бор-йўғи 7 193 дона автомобил топширилди. Чоғиштириш учун, июнда бу кўрсаткич 13 035 дона бўлган. Сабаб сифатида заводда ёзги профилактика ишлари олиб борилгани айтилмоқда, деб ёзмоқда Autostrada.uz сайти.

Шу билан бирга, бозорда ўрта нархли моделларга талаб ошиб бормоқда. Chevrolet Tracker сотувлари 43,8%, Onix эса 88%га ошган. Kia Sonet, BYD Yuan Up, Chery ва Haval каби моделлар ҳам 1,5–2 баробар кўпроқ сотилган.

Жами 2025 йилнинг етти ойида Ўзбекистонда 216 283 та енгил машина сотилган. Улардан 178 313 таси Chevrolet, 14 239 таси Kia ва 12 211 таси BYD брендига тўғри келган. UzAuto бозорда 82,5% улуш билан етакчилик қилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » UzAuto июл ойида Chevrolet Cobalt ишлаб чиқаришини қисқартирди