date

Йўл ҳаракати қоидалари бузилишини энди камера ҳам ҳисоблайди

Йўл ҳаракати қоидалари бузилишини энди камера ҳам ҳисоблайди

2026 йил 1 апрелдан бошлаб Ўзбекистонда йўл ҳаракати қоидалари бузилишини аниқлашда янги механизм жорий этилади. Эндиликда йўлларда ўрнатилган автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш тизимлари орқали аниқланган қоидабузарликлар ҳам ҳайдовчиларнинг жарима баллари тизимида ҳисобга олинади. Бу тадбир ҳайдовчиларнинг масъулиятини ошириш ва йўлларда хавфсизликни кучайтиришга қаратилган.

Қонунчиликка киритилган ўзгартиришларга кўра, йўл ҳаракати қоидаларини бузиш ҳолатлари фақат ЙҲХ ходимлари томонидан эмас, балки камералар орқали ҳам қайд этилган тақдирда жарима балларига таъсир қилади. Шунингдек, янги тартибда жарима балларини тақсимлаш механизми ҳам жорий этилади.

Унга мувофиқ, агар транспорт воситасини унинг расмий эгаси эмас, балки бошқа шахс ишончнома, суғурта полиси ёки йўл варақаси асосида бошқарган бўлса, жарима баллари қоидабузарликни содир этган ҳайдовчига юкланади. Бу эса йўлларда интизомни мустаҳкамлаш, адолатли жавобгарликни таъминлаш ва қоидабузарликларни сезиларли даражада камайтиришга хизмат қилади.

Йўл ҳаракатидаги бундай янгиликлар ҳайдовчилар учун эътибор ва масъулиятни янада кучайтириб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга бўлади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Авто » Йўл ҳаракати қоидалари бузилишини энди камера ҳам ҳисоблайди