date

Volkswagen Гольф электромобили ўн йиллик охиригача чиқмайди

Volkswagen Golf elektromobili o‘n yillik oxirigacha chiqmaydi

Volkswagen компанияси раҳбари Томас Шефер электромобил кўринишидаги Гольф моделини ишлаб чиқариш ўн йилликнинг охирига қадар кечикишини тасдиқлади. Дастлаб ушбу модел 2028-йилда тақдим этилиши кутилган эди, бироқ компания ҳозирги мавжуд электромобиллар қатори етарли эканлигини таъкидламоқда. Бу ҳақда Autocar.co.ук хабар беради.

Шефернинг сўзларига кўра, Volkswagen ҳозирда ИД Поло, янгиланган ИД 3 Нео ва яқинлашиб келаётган ИД Кросс каби моделлар билан бозор талабини қондирмоқда. Гольф электромобилининг кечикиши янги моделларга бозор ўрнини эгаллаш учун имконият яратиш ҳамда ССП платформасини ишлаб чиқишдаги техник муаммолар билан боғлиқ.

Янги ССП платформаси Volkswagen Груп учун муҳим аҳамиятга эга бўлиб, у ички ёнув двигателли автомобиллар ва электромобиллар ўртасидаги нарх фарқини йўқотишга хизмат қилиши керак. Ушбу архитектура биринчи бўлиб Audi ва Porsche брендлари моделларида қўлланилади, шундан сўнггина Volkswagen ўз автомобилларида фойдаланишни бошлайди.

Хитойлик ишлаб чиқарувчилар томонидан кучайиб бораётган рақобат компанияни харажатлар ва инвестициялар бўйича ҳисоб-китобларни қайта кўриб чиқишга мажбур қилди. Келажакда Гольф электромобили Германиянинг Вольфцбург шаҳридаги заводда ишлаб чиқарилиши режалаштирилган, анъанавий двигателли Гольф ишлаб чиқариш эса Мексикага кўчирилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Авто » Volkswagen Гольф электромобили ўн йиллик охиригача чиқмайди