date

Hyundai ва Kia заводларида 25 мингта Boston Dynamics Atlas роботи ишлайди

Hyundai ва Kia заводларида 25 мингта Boston Dynamics Atlas роботи ишлайди

Hyundai Мотор Груп ўзининг автомобил ишлаб чиқариш корхоналарида Boston Dynamics Atlas гуманоид роботларини кенг кўламда жорий этишни режалаштирмоқда. Тҳе Кореа Times нашри хабарига кўра, компания Hyundai ва Kia заводларига 25 мингтагача инсон қиёфасидаги роботларни жойлаштиришни мақсад қилган. Бу ҳақда JPMorgan Часе томонидан ташкил этилган инвесторлар билан учрашувда маълум қилинди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Компания 2028-йилга бориб, ҳар йили 30 мингтагача Atlas роботини ишлаб чиқариш қувватига эришмоқчи. Дастлабки босқичда роботлар асосан АҚШдаги заводларда синовдан ўтказилиши кутилмоқда, бироқ лойиҳанинг аниқ муддатлари ва манзиллари ҳозирча сир сақланмоқда.

Шунингдек, Hyundai роботларнинг асосий қисмлари, хусусан, бўғин ва «мушаклар» вазифасини бажарувчи актуаторларни АҚШда маҳаллийлаштиришни кўзламоқда. Компания йилига 300 мингдан ортиқ шундай приводларни ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.

Ушбу қадам саноат автоматизациясининг янги босқичи сифатида баҳоланмоқда. Анъанавий саноат манипуляторларидан фарқли ўлароқ, Atlas роботлари завод ҳудудида эркин ҳаракатлана олади, турли асбоб-ускуналар билан ишлайди ва инсон учун мўлжалланган мураккаб вазифаларни бажара олади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Авто » Hyundai ва Kia заводларида 25 мингта Boston Dynamics Atlas роботи ишлайди