Жорий йилнинг 1 июнидан GM Uzbekistan автомобиллари учун қўйилган янги нархлар долларнинг сўмга нисбатан эквивалентига қараб белгилангани ҳақида хабар берган эдик.
Маълумки, ҳар ҳафтанинг сешанба куни Ўзбекистон Республикаси Марказий банки чет эл валюталарининг сўмга нисбатан янги қийматларини янгилаб боради. Қайд этиш керак, сўнгги ойлар мобайнида АҚШ доллари фақат ошиб келмоқда ва айни дамда 1 АҚШ доллари 3846 сўму 33 тийинни ташкил этади.
Бундан шундай хулоса келиб чиқадики, эндиликда ҳар ҳафта АҚШ долларининг сўмга нисбатан қиймати ўзгаришига қараб автомобиллар учун белгиланган нархлар ҳам янгиланаверади.
GM Uzbekistan АЖ олдин автомобиллар эҳтиёт қисмларини Жанубий Кореядан долларга сотиб олар эди. Тахминимизча, энди Марказий банк долларни ўзбек сўмига алмаштириб беришни ўз зиммасига олган ва GM Uzbekistan билан биргаликда шундай ҳисоб-китоб қилишган.
Манба: Qalampir.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)