4 388
Алишер Қодиров: "РФ ва Қозоғистонда сотилаётган автомашиналардан бизда сотилаётган автомашиналар 500-900 долларга арзонроқ"
UzAvtoMotors монополист, тўғри. Лекин у мамлакатимиз иқтисодиётида янги, 18 минг ватандошимиз нон топаётган ва бюджетимизга 4 трлн.сўмдан кўпроқ солиқ тўлаётган монополист. Биз ушбу соҳани коррупция ботқоғига ботиб кетган даврини ҳам кўрдик.
“Шапка”ларимиз билан, лом-мим демасдан ушбу монополистни “ваҳшийлашиши”га ҳисса қўшганларимиз ҳам қанча. Энди у рақобатга тайёргарлик кўраяпти, шаффофлашаяпти, ҳақиқий таннархини топаяпти. Бу зарурий эҳтиёж, бошқа йўли йўқ.
Соҳада рақобатни юзага келиши вақт масаласи, ҳаммамиз биламиз. Биз кутаётган ЖСТга аъзолик билан бозоримиз очилади ва ҳақиқий рақобат бошланади. Ҳозир дод солганимиз билан енгил автомашина ишлаб чиқарадиган яна бир компания пайдо бўлиб қолмайди. Ўшанда нархи арзонроқ бўлган автомашинани сотиб олиш ҳақида ўйлаймиз, нархи қиммат ва сифати паст ишлаб чиқарувчилар касодга учрамаслик учун турли “кароматлар” кўрсатишади.
Қиммат машинани “қиммат экан” деб дод солмаймиз, олмай қўя қоламиз, тамом. Лекин ҳозирги ўртаҳол ўзбекистонликнинг даромади талаб қилинаётган арзон машинага ҳам етмайди-ку? Масала автомашина нархини кўтарилганида эмас, даромадимизни камлигидадир, балки?
“Миллий тикланиш” партиясининг фракцияси UzAvtoMotors вакилларини саволларга жавоб бериш учун Қонунчилик палатасига таклиф қилди. Муҳокама бошқа партияларнинг фракция аъзолари учун ҳам очиқ бўлди.
Менимча, саволларимизга жавоб олдик:
1)Нархлар автомашиналарни таннархига мутаносиб белгиланмоқда. Нархларни ошиши хориждан келаётган эҳтиёт қисмларни кўплиги билан боғлиқ. Шунча вақтдан бери маҳаллийлаштирилмаган! Муаммо, лекин шаффофлашаётган компанияни қилиши керак бўлган ишларни қилаётгани учун танқид қилиш адолатсизлик;
2)Автомашина нархи хорижда сотилаётган нархлардан юқори эмас. РФ ва Қозоғистонда арзон кўрсатилаётган нархлар автомашиналар учун бошланғич тўлов бўлиб чиқмоқда. Бизда сотилаётган автомашиналар 500-900 долларга арзонроқ. Ўрганишда давом этамиз.
Алишер ҚОДИРОВ,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,
"МТДП" фракцияси аъзоси
“Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,
"МТДП" фракцияси аъзоси
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”