Фото: Royal Air Force
Буюк Британия Қироллик ҳаво қўшинларида фойдаланиш учун яратилган янги транспорт воситаси намойиш этилди, деб хабар беради Hi-Tech.Mail.ru.
Қироллик ҳарбий-ҳаво кучлари ҳайдовчисиз бошқариладиган автомобилда аэродромдаги кундалик ишларида синовдан ўтказишни бошлаган. Машина соатига 95 километр тезликда ҳаракатланиб, «ходимларни чигал вазифалардан озод қилиш» мақсадида буюмларни Оксфордширдаги ҳарбий базага етказиб беради.
Оксфордширдаги Брайз Нортон ҳарбий базаси Kar-Go номли ҳайдовчисиз бошқариладиган электромобил устида Робототехника академияси билан ҳамкорликда иш олиб боряпти. У Қироллик ҳарбий-ҳаво қўшинлари базасига турли асбоб-ускуналарни етказиб беради. Ихтирочилар автобус ичида жойлашган мобил қўмондонлик пунктидан туриб ҳайдовчисиз бошқариладиган автомобилнинг ҳаракатларини кузатади.
Белгиланган жойга етиб келиши билан машинанинг люки автоматик равишда очилади ва ходим унинг ичидаги юкни олиши мумкин. Айримларнинг таъкидлашича, милтилловчи чироқлари, ёнга бўртиб чиққан ғилдираклари ва кенг юкхонаси сабаб у улкан яшил компьютер сичқончасига ўхшайди. Синовлар муваффақиятли якунланса, Британия ҳаво кучлари каттароқ юкларни, масалан, самолёт шиналарини ташиш учун бошқа шу каби машиналарни буюртма қилиши мумкин.
Фото: Royal Air Force
«Базада автоном бошқарув технологиясининг фойдаланилиши катта афзалликларни беради. Якунда биз ишлатиладиган материаллар, эҳтиёт қисмлар, асбоб-ускуналар, озиқ-овқат маҳсулотлари, шунингдек, самолётларга ёқилғи қуйиш, учиш-қўниш йўлагини тозалаш каби хизматларни тақдим эта оладиган турли даражадаги автономликка эга ҳайдовчисиз бошқариладиган автомобилларнинг паркини кўришимиз мумкин бўлади», — дейди эскадриля командири Тони Сестон.
Қоидаларга кўра, фақатга махсус ўқитилган ва ваколатга эга ходимлари авиабазада асбоб-ускуналарни ташиши мумкин, аммо автоном транспорт воситасидан фойдаланиш уларнинг вақтини тежашга хизмат қилади. Бу каби автомобиллар электр энергиясида ҳаракатлангани сабаб атмосферага зарарли моддаларни чиқармайди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
АҚШ ракеталари ёрдамида йўлланган биринчи зарбалардан кейин Россия акциялари 2 млрд долларга қулади