15:22 / 20.10.2021
1 703

Renault машиналарининг Ўзбекистон ва Россиядаги нархлари: Кимда арзонроқ?

Renault машиналарининг Ўзбекистон ва Россиядаги нархлари: Кимда арзонроқ?
Октябр ойида Россияда Renault автомобилларининг 3 та маркаси, учаласи ҳам кроссовер, Arkana, Duster ва Kaptur нархлари кўтарилгани кузатилди.

Таҳлилларга кўра, ушбу машиналарнинг ўртача нархи 1,6 фоизга ошган. Кеча эса Ўзбекистонда ҳам айнан шу учта маркали автоуловлар нархлари эълон қилинганди (ҳозир Renault сайти ишламаяпти).

Россияда:
Arkana – 1,306 млн. рубл(197,3 млн. сўм)дан бошланади
Duster – 1,017 млн. рубл(154 млн. сўм)дан бошланади
Kaptur – 1,22 млн. рубл(184,3 млн. сўм)дан бошланади

Ўзбекистонда:
Arkana — 230 879 300 сўмдан бошланади
Duster — 225 108 500 сўмдан бошланади
Kaptur — 221 115 600 сўмдан бошланади

Албатта, Ўзбекистондаги нархлар Россиядагидан кўра бунча қимматлигига божхона тўловлари ва божлар сабабчи. Чунки Ўзбекистонда хорижий машиналарга «растаможка» ҳали очилганича йўқ.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Авто » Renault машиналарининг Ўзбекистон ва Россиядаги нархлари: Кимда арзонроқ?