22:17 / 11.02.2023
1 061

Туркияда қутқарувчилар устига бино вайроналари қулаб тушди (видео)

Туркияда қутқарувчилар устига бино вайроналари қулаб тушди (видео)
Зилзилалардан кейин вайроналарни тозалаш билан шуғулланаётган турк қутқарувчилари устига бетон бўлаклари қулаб тушди.

Ҳодиса Туркиянинг Хатай вилоятида содир бўлган.

Дастлабки маълумотларга кўра, бир киши вайроналар остида қолган, у қутқариб олинган. Унинг аҳволи яхши экани айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 6 февраль куни Туркияда 7,7 магнитудали зилзила содир бўлди. Мамлакатда умуммиллий мотам эълон қилинган. Ҳозирги кунга қадар зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 20 мингдан ошиб кетган.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг