18:21 / 30.07.2023
772

Захарова Россиянинг урушдаги яна бир мақсадини айтди

Фото: ТACС

Россия Африка эркинлигини ҳимоя қилиш учун Украинада уруш бошлади. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлиги спикери нутқига таяниб, Dialog.ua хабар берди.

“Наҳотки биз нима учун курашаётганимизни кўрмаяпсиз? Йигитларимиз ўз жонини бераётганини кўрмаяпсизми? Улар ўз ҳаётлари билан нафақат Африка қитъаси ҳуқуқи, балки сайёрамиздаги барча одамлар озод бўлиши учун ҳаракат қилмоқда”, — деди Россия ТИВ спикери.

Унинг фикрича, Украинадаги уруш қайсидир маънода африкаликлар учун эркинлик ва дунё тинчлигини таъминлаши керак.

Захарова, шунингдек, Африка давлатларининг ўзларига бировнинг нуқтаи назарини сингдиришга йўл қўйилмаслиги ҳақидаги принципиал позицияси ҳақида гапирди.

“Улар вазиятни, тарихни билиш орқали, миллий манфаатларига асосланиб, ўз муносабатини шакллантиради. Бу жуда ажойиб”, — деди у.
Россия ва Украина уруши

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Захарова Россиянинг урушдаги яна бир мақсадини айтди