Эрдўғон: «Бу масалада мум тишлаб тура олмаймиз»

Дунё1 дақиқа ўқиш752
Эрдўғон: «Бу масалада мум тишлаб тура олмаймиз»

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Ҳиндистонда бўлиб ўтган G20 етакчилари саммитидан кейинги матбуот анжуманида долзарб масалалар қаторида исломофобия муаммосини ҳам кўтарди.

Сиёсий етакчи кейинги вақтларда Европа мамлакатларида мусулмонларнинг муқаддас китоби намойишкорона ёқилаётганини кескин қоралади.

«Қуръони Каримни полиция ҳимоясида ёқиш очиқ-ойдин провокация, нафратга асосланган жиноятдир. Бу масалада биз асло мум тишлаб тура олмаймиз», – деди Эрдўғон.

Қайд этилишича, Туркиянинг саъй-ҳаракатлари билан «Катта йигирмалик» саммитининг якуний декларациясида муқаддас китобларни таҳқирлашга қарши банд киритилди.

Эрдўғон инсониятнинг муштарак келажаги учун ҳам Исломга душманлик кайфиятига барҳам бериш лозимлигини таъкидлаган.

Туркия исломофобияга қарши курашни ташқи сиёсатнинг муҳим йўналишларидан бири сифатида белгилаган. Расмий Анқарага кўра, бу иллат жаҳон ҳамжамиятини тафриқага солиб, глобал тинчлик ва барқарорликка таҳдид солмоқда.

Ўзбекистон ҳам халқаро ҳамжамиятни дунёда кузатилаётган исломофобия ҳолатларига қарши биргаликда курашишга чақириб келади. Жумладан, президент Шавкат Мирзиёев жорий йил 19 июль куни Марказий Осиё мамлакатлари ва Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши етакчиларининг биринчи саммитидаги нутқида ушбу масалани кўтарган эди.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?
  1. Техно
    Хитойда намойиш этилган янги IRON гуманоид роботи жамоатчиликни ҳайратга солди
  2. Жамият
    Ер юзидаги энг совуқ синфхона: Жавоҳирбек Азизов нега Антарктида яхшироқ раҳбарларни тарбиялай олади, деб ҳисоблайди
  3. Дунё
    Венгрияда миллиардерларга қарши махсус ҳашамат солиғи жорий этилди
  4. Дунё
    Google СИ Путиннинг 2036 йилгача бўлган режаларини баҳолади
  5. Техно
    Хитой меҳмонхоналарида инсонсимон кир ювиш роботлари тунги сменада иш бошлади (видео)
  6. Дунё
    Трамп АҚШ Эронга тинчлик келишуви учун барча имкониятларни берганини маълум қилди
  7. Дунё
    «TikTok — инсон миясини ўлдиради»: Тоқаев ёшларни гаджетлардан даромад топишга чақирди
  8. Дунё
    Путин СИ ўқувчиларни мустақил фикрлашдан маҳрум қилиши мумкинлигидан огоҳлантирди
  9. Техно
    «Вояджер-1» Ерга илмий маълумотларни узатишни тўхтатди: зонд фақат бўш сигнал юбормоқда
  10. Техно
    iPhone 18 Pro ва Pro Max’нинг 27 ноябрь кунги нархлари